Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш бошланди

© УзАЭвакуация автомобилей в Ташкенте
Эвакуация автомобилей в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига мажбурий эвакуация қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Тошкентда қоидага зид равишда, тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади, деб хабар қилмоқда ЎзА ИИББ ЙҲХБга асосан.

Эвакуация автомобиля  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қарздор ҳайдовчилар машинасини "эвакуация" қилиш бошланади

Тақиқ белгилари таъсири остида қолдирилган транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва у йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса - Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра транспорт воситаси ушлаб турилиши учун эвакуаторда мажбурий эвакуация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорга асосан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига 7.21 рақамли (эвакуатор ишламоқда) қўшимча ахборот белгиси киритилган эди. Мазкур белги тўхташ мумкин бўлмаган белгилари таъсири остида қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинишини англатади.

Ушбу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар амалга татбиқ этила бошланганини эслатган ҳолда, аҳолидан ўз автомашиналарни тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойларда қолдирмасликларини илтимос қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0