"Вақф" фонди Термизда меҳмонхона очди

© УзАБлаготворительный фонд "Вакф" открыл гостиницу в Термезе
Благотворительный фонд Вакф открыл гостиницу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Вақф” фонди Сурхондарёдаги Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи ҳамда "Тошкент - Термиз" йўли яқинида 70 ўринли меҳмонхона очди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. “Вақф” хайрия жамоат фонди Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида меҳмонхона очди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб, у ерда қулайлик даражаси юқори бўлган люкс ҳамда ярим люкс хоналар бор. Шунингдек меҳмонхонада 1та чойхона ва 1та ресторан мавжуд. Меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилган, - дейилган хабарда.

Меҳмонхонанинг аҳамиятли жиҳати шундаки у Тошкент-Термиз халқаро магистрал трассанинг ёнида жойлашган. Бу эса Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради.

В Самарканде заложили фундамент новой гостиницы Sahid Imam Al-Buhari - Sputnik Ўзбекистон
Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Шунингдек, меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган. Ундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

Меҳмонхона очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этди. Тадбирда шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддиновлар иштирок этган.

Ундан ташқари, меҳмонхона очилиш маросимида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

“Вақф” хайрия фонди хабарига кўра, меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

© УзАБлаготворительный фонд "Вакф" открыл гостиницу в Термезе
Вақф фонди Термизда меҳмонхона очди - Sputnik Ўзбекистон
Благотворительный фонд "Вакф" открыл гостиницу в Термезе

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш ҳамда зиёрат билан боғлиқ расм-русмлар ўтказишга кўмаклашиш – “Вақф” фонди вазифалари қаторига киради.

Янгиликлар лентаси
0