“Адолат” партияси депутати доллардан воз кечишга чақирди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишБанкноты номиналом 1 доллар США
Банкноты номиналом 1 доллар США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонунчилик палатаси депутати Ўзбекистон Марказий банки ва иқтисодчиларини доллардан воз кечишни бошлашга чақирди.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Доллардан воз кечиш пайти келди – деди “Адолат” партияси депутати Ёрмамат Холияров.

Депутат ўз нутқида бугунги кунда дунёда тобора кўпроқ мамлакатлар ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларда доллардан воз кечаётганини хабар қилган. Улар орасида Россия, Туркия, Хитой, Эрон каби давлатларни санаб ўтган.

Диспетчер в call-центре - Sputnik Ўзбекистон
"Марказий сайлов комиссияси эшитади"

“Халқаро пул ўтказмаларида ҳар бир давлат ўз миллий валютаси билан ҳисоб-китоб қилишига ўтиши халқаро иқтисодиётни янада жадал ривожлантиришга туртки бўлади. Шунингдек, бу йирик давлатларнинг нисбатан кичик давлатларга нисбатан эҳтимолий таҳдидни йўқга чиқаради.

Демак, мамлакатимиз банк сиёсати қонунчилигида янги нормалар ва уларнинг амалиётини синаб кўриш устида Марказий банк хозирдан иш бошлаши зарур ва бу ўта долзарб масаладир. Иқтисодчилар, огоҳ бўлинг!

Хориж валютаси ҳукмронлиги даври ўзгариш пайти келмоқда. Тағин яна 30 йил қўл қовуштириб ўтирдик, дея ер чизиб юрманг. Бу инфляцияга қарши курашда самарали услубдир. Кутманг ва яна баҳона қидирманг!”, - деб ўз сўзини якунлаган Қонунчилик палатаси депутати.

Янгиликлар лентаси
0