08:56 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Шавкат Мирзиёев Кавказ Мусулмонлар идораси раисини қабул қилди

Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
126 0 0

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Ўзбекистонда ислом оламининг бой меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш бўйича кўрилаётган чораларга юқори баҳо берди. 

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Бокуда Кавказ мусулмонлар идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. 

Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, таълим ва ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.

© Пресс-служба президента Узбекистана.

Мирзиёев бу борадаги халқаро ҳамкорлик даражаси тобора юксалиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар замонавий хатар ва таҳдидларга қарши самарали курашиш, муқаддас ислом динининг соф қадриятлари ва чинакам инсонпарварлик мақсадларини халқаро ҳамжамиятга етказишга хизмат қилиши таъкидланди.

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, ўз навбатида, Ўзбекистон президентининг ислом оламининг бой меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш бўйича ташаббуслари ва бу борада қабул қилинаётган чоралар самарали эканини қайд этди. 

Оллоҳшукур Пошшозода икки мамлакат ўртасида ва бутун минтақада тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида фаол мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Асосий мавзулар