“Аэрофлот” самолёти  Тошкентда фавқулодда қўнди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўловчи бетоблиги туфайли “Аэрофлот” самолёти Тошкентга қўнди. Самолётни  тиббий бригада кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Бугун тонгда Москва йўналишида парвоз қилаётган “Аэрофлот” компаниясининг Airbus A-330 самолёти ТОшкентга фавқулодда қўнди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Дели – Москва йўналишида парвоз қилаётган Аэрофлот компанияси самолёти йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилаётгани туфайли Тошкентга фавқулодда қўнди”, - деди аэропорт вакили РИА Новостига.

Унинг сўзларига кўра, самолётни тиббий бригада кутиб олган ва айни дамда йўловчини шифохонага ётқизиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Самолёт тайёр бўлганидан сўнг Москвага парвозини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Москвадан Фарғонага парвоз қилаётган самолёти йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани туфайли Самарада фавқулодда қўнишга мажбур бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0