“Ўзстандарт” болалар пойабзалидаги камчиликларни аниқлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровДетская обувь на выставке Kinder Expo
Детская обувь на выставке Kinder Expo - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзстандарт" Ўзбекистонда сотилаётган турли маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ва аниқланган номувофиқликлар ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзстандарт” давлат агентлиги бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида сотилаётган озиқ-овқат, кийим кечак ва бошқа маҳсулотларда қандай камчиликлар аниқланаётганини хабар қилди.

Молочные продукты - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзстандарт" қатор сут ва гўшт маҳсулотларини талабга номувофиқ деб топди

Хусусан, савдо нуқталарида сотиладиган маҳсулотларни тўлиқ синовлардан ўтказиш бўйича қуйидагилар аниқланган:

Болалар ўйинчоқлари ва болалар пойафзалларида формалдегид миқдори белгиланган нормадан 10 баробар юқорилиги (0,031 mg/m3), шунингдек, пойабзалнинг эгилувчанлик кўрсаткичлари ҳам нормаларга номувофиқлиги ҳамда ички қисмида синтетик материаллардан фойдаланилганлиги ҳам аниқланган.

Қуюлтирилган сутда шакар кристалларининг рухсат этилган нормалари ошиб кетган ва юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарадиган “ичак таёқчалари” аниқланган.

Жами  2019 йилнинг ўтган даври мобайнида импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида жами миқдори 2,9 млрд. сўм бўлган 14 турдаги маҳсулот бўйича 20 ҳолатларда белгиланган меъёрларга номувофиқлиги аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0