10:45 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Портрет пожилого узбека

Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд темпда ошмоқда

© Flickr / Giorgio Montersino
Жамият
Ҳавола олиш
435 0 0

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда "Соғлом ва омадли кексалик" концепцияси ишлаб чиқилмоқда. У кекса ёшдаги кишилар умрини узайтиришга қаратилган

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ўзбекистонликлар умр давомийлиги ўсиши бўйича рекорд натижаларни ўрнатмоқда. Бу ҳақда 16 октябрь куни ўтказилган "Аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг роли: Ўзбекистон тажрибаси" мавзусидаги матбуот анжуманида хабар қилинди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Таъкидланишича, барча соҳаларда амалга оширилаётган оламшумул ишларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистонда аҳолининг турмуш сифати яхшиланди, фаровонлиги ошди. Бу эса ўртача умр давомийлиги 67 ёшдан 73,5 ёшга, шу жумладан, эркакларда 66 ёшдан 71 ёшгача, аёлларда 70 ёшдан 75,8 ёшгача ортишига имконият яратди.

Бугун мамлакатда аҳолининг турмуш даражасини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар – кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, деҳқон ва томорқа хўжаликлари, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ишларнинг барчаси маҳалланинг бевосита иштироки орқали амалга оширилмоқда, дея таъкидланди тадбирда.

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда "Соғлом ва омадли кексалик" концепцияси ишлаб чиқилаётгани айтилди. Концепция  кекса ёшдаги кишиларда соғлом ҳаёт тарзи ва саломатликни асраш учун шахсий масъулият ҳиссини тарбиялаш орқали уларнинг умр давомийлигини узайтиришга қаратилган.

Асосий мавзулар