Россияда 2020 йилдан бошлаб янги мобил радарлар ишга тушади

© SpeedCamНовый радар для измерения скорости автомобилей "Кордон"
Новый радар для измерения скорости автомобилей Кордон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда 2020 йилда киритиладиган янги радарлар полиция автомобилига ўрнатилиб, ҳаракат вақтида ҳам тезликни ўлчаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Янги йилдан бошлаб Россияда мутлақ янги радарлар ишга туширилиши мумкин, Autonews хабарига асосан. 

"Янги "Кордон.Про-М" номли радарлар ҳар бир ЙПХ автомобилига ўрнатилиши мумкин. Радар 300 км/соатгача тезликни ўлчаш имконига эга. Энг асосийси - радар ҳаракатланаётган автомобилдан туриб ҳам ўз ишини бажариши мумкин. Хатолик эҳтимоли – 1 км/соат.

Ушбу турдаги радарлар катта трассаларда тез ҳаракатланаётган автомобилларни аниқлаш имконини беради. Улар аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган “уч оёқли” радарлар ўрига 2020йилнинг бошидан бошлаб қўлланилиши мумкин.

© AutonewsМобильный радар - Кордон.Про-М
Россияда 2020 йилдан бошлаб янги мобил радарлар ишга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Мобильный радар - Кордон.Про-М

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Давлат Думаси ҳайдовчилар учун тезликни ошириш жарималарини 6 баравар ошириш ҳамда жарима олинмайдиган 20 км/ли тезлик чегарасини 10км га тушириш ҳақидаги таклифларини кўриб чиққан эди.

Маълумот учун, бугунги кунда Россияда  ҳайдовчилардан чегараланган тезликдан 20 км ошгунча жарима олинмайди. Масалан, чекланган тезлик 60 км бўлса, ҳайдовчи тезликни 81 км га етказганидан сўнггина жаримага тортилади. 

Янгиликлар лентаси
0