Мирзиёев АЭС учун мутахассислар тайёрлаш стратегиясини тасдиқлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМакет АЭС
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Стратегияга мувофиқ, ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси шакллантирилади. Бунинг учун ушбу кадрларга бўлган эҳтиёж аниқланади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхати белгиланади.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Президент қарори билан Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Министры энергетики стран ЦАРЭС встретились в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Арипов: АЭС лойиҳасини амалга оширишда барча халқаро талабларга қатъий риоя қиламиз

Стратегияга мувофиқ, ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси шакллантирилади. Бунинг учун ушбу кадрларга бўлган эҳтиёж аниқланади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхати белгиланади.

2019 йил 19 июлда имзоланган президент фармонига асосан, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университетида атом энергетикаси соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун янги магистартура мутахассисликлари очилди, Тошкент давлат техника университетида “Энергетика (атом энергетикаси)” мутахассислиги бўйича талабаларни ўқитиш ташкил этилди.

Стратегияга кўра, АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ходимлари 4 та босқичда қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрланади:

- олий раҳбар ходимлар;

- эксплуатация (оператив ва таъмирлаш) ходимлари;

Атомли келажак: Ўзбекистонда АЭС қандай қурилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Атомли келажак: Ўзбекистонда биринчи АЭС қандай қурилмоқда

 - ёрдамчи техник ходимлар;

- маъмурий-бошқарув ходимлари.

 Шу билан бирга, “ММФИ миллий тадқиқот ядро университети”нинг Тошкент филиалида  бакалавр йўналишлари кенгайтирилади, магистратура очилади.

Шунингдек, мазкур филиал ходимлари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.

Стратегия мақсадларида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ), Жаҳон ядро уюшмаси ҳузуридаги Жаҳон ядро университети (Буюк Британия), шунингдек, “Росатом” таълим муассасалари (Россия Федерацияси) билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Янгиликлар лентаси
0