Россияликлар жуда кўп тухум истеъмол қилади, ўзбекистонликлар – чи?

CC0 / pixabay / Яйцо. Иллюстративное фото
Яйцо. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта ҳисобда битта россиялик йилига 280 дона тухум истеъмол қилади – тавсия этилган меъёр эса - 260 дона.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Россияликлар тухум истеъмол қилиш бўйича йиллик меъёрини 8 фоизга оширди, бу ҳақда Forbes Sberbank СIB таҳлилчилари ҳисоботига асосан хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Вареное яйцо - Sputnik Ўзбекистон
Мутахассислар "резинка тухум" сирини очиб беришди

Ўртача ҳисобда россиялик йилига 280 дона тухум истеъмол қилади – тавсия этилган меъёр эса 260 дона.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб китобига кўра, - сўнгги 10 йил ичида бу маҳсулот истеъмоли йилига ўртача бир фоизга кўпайди.

Хитойда ундан ҳам кўпроқ тухум истеъмол қилинади, бир киши йилига 300 дона тухум истеъмол қилади.

Ўтган йил Россияда 44,9 миллиард дона тухум ишлаб чиқарилган. Прогнозларга кўра, 2024 йилга келиб, тухум ишлаб чиқариш деярли уч миллиардга кўпаяди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мутахассисларининг танланма кузатувларига кўра, 10 мингта уй хўжаликларида ўтказилган кузатув натижалари бир кишига 217 дона тухум истеъмоли тўғри келишини кўрсатган. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0