Қизил гўштни истеъмол қилаверинг: "зарари" фош қилинди

CC0 / Pixabay / u_rt5bpvly / стейк
стейк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кундалик овқатланишимизда тўйинтирилган ёғлар кўпайиб, мол-сигирлар эса кимё билан дориланганми? "Қонли стейк"дан инфекцияланиш мумкинлиги қанчалик рост?

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Тўйинтирилган ёғлар жуда кўп, барча сигирларни кимёвий препаратлар билан дорилашади" - гўшт истеъмоли хавфи ҳақида нималарни ёзишмайди дейсиз. Бу орада, гўштни ҳатто "вегетарианлик маъбудлари" ҳам истеъмол қиладилар: эсингиздами, Леонардо ди Каприо оммавий вегетарианликка даъват этувчи маърузаси тугаши билан бориб ресторанда стейк еб турганида "қўлга тушгани", дейди Sputnik радиоси шарҳловчиси Ольга Бугрова.

Қизил гўшт зарарли эканини фош қилувчи олтита далил аниқланган:

1. Биринчи ўринда - пиширилган мол тили. У бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи гормон – серотонин танқислигини ҳис қилаётганлар учун айниқса фойдали. Мол тилидаги аминокислоталарнинг таъсири шоколадники билан бир хил бўлса-да, аммо озиқавий қиймати бир неча баробар юқори.

2. Гўштхўрлар чала пиширилган қонли гўштни кўришлари билан ўзларини бахтиёр ҳис қилишларини айтишади. Бу беҳуда гап. Чунки гўштдаги, аслида, қон эмас. Зеро, чорва қони сўйилганидаёқ тўкиб ташланади. Кўриб турган суюқлигингиз аслини олганда - оқсил шираси. Агар "қонли" стейк сифатсиз тайёрланса, уни истеъмол қилган киши инфекцияланиши кафолати 100%.

 

© Sputnik / Рамиз БахтияровМол гўшти
Қизил гўштни истеъмол қилаверинг: зарари фош қилинди - Sputnik Ўзбекистон
Мол гўшти

 

3. Қизил гўштни фақат оқсили учун истеъмол қиладиганлар чигирткага ўтганлари маъқул, дейди Бугрова. Ҳашаротда оқсил таққослаб бўлмас даражада кўп. Ҳашаротнинг устки қопламидан ҳатто гўшт маҳсулотларини тўйинтирувчи модда тайёрланади.

4. Баъзан ҳар ким ҳам гўшт ейишдан тийилгани маъқул: кундалик рационда қизил гўштнинг мавжудлиги юрак-томир касалликлари хавфини келтириб чиқаради. Таъкидлаш жоиз, гўштнинг ўзи эмас, уни ҳазм қилишда иштирок этувчи ичак бактериялари томонидан ажратиладиган "чиқиндилар" ўта зиёнли.

5. Гўштнинг тавсия қилинадиган кундалик меъёри – ҳафтасига 150-200 граммдан икки марта, ё бўлмаса уч марта, аммо кунига 60 граммдан ортиқ бўлмаслиги керак. Ундан кўпига эҳтиёж ҳам йўқ: шу миқдорнинг ўзи иммун ҳужайралар ўсишини кафолатлайди, гемоглобин учун жавоб берадиган гем темирига бўлган эҳтиёж тўлалигича қондирилади.

 

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтиш"Оқ" товуқ гўшти растаси
Қизил гўштни истеъмол қилаверинг: зарари фош қилинди - Sputnik Ўзбекистон
"Оқ" товуқ гўшти растаси

 

"Оқ гўшт"да темирни қидирмаган яхши, дейди муаллиф. Унда темир деярли йўқ. Товуқ истеъмолига ўч бўлганлар камқонликни орттириб олишлари мумкин.

6. 2016 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қизил гўштни "инсонда рак касаллигини вужудга келтириши (канцероген) эҳтимоли баланд бўлган маҳсулотлар" тоифасига киритди. Аммо ўтган йилларда бунинг аниқ далил-сабабларини келтирганича йўқ.

Ташкилот, айни замонда, бошқа бир рақамни ҳам эълон қилган: 34 000 та ўлимнинг сабаби - гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ рак, деб кўрсатилган. Бироқ гўштни истеъмол қилиш касалликни вужудга келишидаги сабаб, деб эълон қилинмаган.

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Томас Линдел таъкидлашича, канцерогенлик, нурланиш ёхуд ультрабинафша нурларининг тарқалиши саратон касаллигининг ривожланишига таъсир кўрсатмайди.

Бутун сабаб гидролизда, яъни мураккаб моддаларнинг сув таъсирида (инсон тана массаси 80% гача сувдан иборатлиги ҳисобга олинганда) қисмларга ажралишидадир ва бунда инсон гўшт еган-емаганлиги аҳамият касб этмайди.

Янгиликлар лентаси
0