Ўзбекистонда эркакларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлангани аниқланди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, Жиззах вилояти тери-таносил касалликлари диспансери иқтисодчисига 2,1 миллион сўм ва Жиззах шаҳридаги 20-мактаб қоровулига 900 минг сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланган.

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Ўзбекистонда айрим бюждет ташкилотларида эркакларга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлангани аниқланган. Бу ҳақда "Ҳуқуқ" газетасига таянган ҳолда "Зарафшон" нашри хабар қилмоқда.

Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги Ўзбекистонда бюджет пулларини ўмарганларни фош қилди

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура томонидан айрим бюджет муассасаларида нафақаларнинг тайинланиши ўрганилган. Ўрганишлар натижасига кўра, Ўзбекистонда 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг биринчи чорагида бюджет муассасалари ходимларига 529,5 миллиард сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланган. Шундан 345 миллион сўмлик нафақа асоссиз тўлангани аниқланган.

Бундан ташқари, нафақани ҳисоблашда ходимнинг ўртача иш ҳақини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ёки ноқонуний йўллар билан тўлов ҳужжатларига тўланиши лозим бўлган суммага нисбатан кўпроқ пул ёзиш билан республика бўйича 696 миллион сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлган.

Шунингдек, бюджет муассасаларида умуман ишламайдиган, пенсияга чиқиб кетган, ҳомиладор бўлмаган ва ҳомиладорлик таътилига чиқмаган шахслар номига сохта маълумотлар асосида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ёзиш, айнан бир ходимга бир неча марта пул ҳисоблаш билан 820 миллион сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилган.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Бюджет ҳисобидан машина сотиб олинган: Тошкент вилоятида мансабдорларга жиноят иши очилди

Ҳатто эркак кишиларга ҳам сохта маълумотлар асосида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ёзилган. Хусусан, Жиззах вилояти тери-таносил касалликлари диспансери иқтисодчисига 2,1 миллион сўм ва Жиззах шаҳридаги 20-мактаб қоровулига 900 минг сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланган.

Бундан ташқари, бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини таъминлашга масъул шахслар талон-торожга шерик бўлган. Хусусан, Сирдарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси О.А. коллежларнинг бош ҳисобчилари билан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида 358 миллион сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ўзлаштирган.

Ўрганишларда жами 1 275 та бюджет муассасасида ушбу мақсад учун ажратилган 3,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ноқонуний сарфланган.

Янгиликлар лентаси
0