00:29 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)

Москвада 1 январдан патент нархи ошади

© Youtube/ Официальный канал ММЦ
Жамият
Ҳавола олиш
58503

Москвада 2020 йилнинг биринчи январидан бошлаб хорижий фуқаролар учун патент тўловлари миқдори 350 рублга ошади.

ТОШКЕНТ, 20 окт –Sputnik. Москвада 2020 йилнинг 1 январидан патент тўловлари нархи 350 рублга ошади, деб хабар қилмоқда Россия ИИВнинг Миграция бошқармаси.

“Москва ҳукумати  федерал қонунчиликнинг таалуқли бандига ўзгариш киритди. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижий фуқароларга меҳнат қилиш ҳуқуқи берувчи патент тўлови миқдори ойига 5350 рубл бўлади”, -  дейилган хабарда.

Маълумот учун, 2018 йилда патент тўлови миқдори ойига 4500  рублни, 2019 йилда – 5000 рублни ташкил қилган эди. Ўтган йилда Москвада берилган патентлар сони 450 мингтани ташкил қилди. Патент тўловлари ҳисобидан шаҳар бюджетига тушган тўловлар миқдори 17,4 миллиард рубл бўлди.

Асосий мавзулар