11:06 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Тотальный диктант в Нукусе

Оммавий диктант-2020 пойтахти мақоми учун илк бор Ўзбекистон курашади

Оргкомитет тотального диктанта в Каракалпакстане
Жамият
Ҳавола олиш
127 0 0

“Оммавий диктант” акциясида Қорақалпоғистон 2019 йил илк бор минг кишилик қатнашчи билан иштирок этди. Ушбу ҳолат Нукуснинг 2020 йилда мазкур гуманитар лойиҳада пойтахт мақомига эга бўлиш учун даъво қилиш ҳуқуқини беради.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Нукус 2020 йилда Оммавий диктант пойтахти номи учун курашаётган Россиядан ташқаридаги ягона хорижий шаҳар бўлмоқда. Мазкур ҳудудда жорий йил илк маротаба бўлиб ўтган халқаро акцияга мисли кўрилмаган қизиқиш намоён бўлганди.

Онлайн-сайловнинг 1-босқичи лойиҳа сайтида бугун - 21 октябрда бошланади. Нукусдан ташқари Оммавий диктант пойтахти мақоми учун Россиянинг 9 та шаҳри -  Ростов-на-Дону, Челябинск, Екатеринбург, Ижевск, Тамбов, Қозон, Вологда, Краснодар ва Санкт-Петербург курашади.

Онлайн-сайлов жори йил 11 ноябргача (Москва вақти билан соат 10.00) давом этади. Унда ҳар ким сайтда рўйхатдан ўтган ҳолда қатнашиши мумкин. Ҳар бир фойдаланувчи 24 соат давомида фақат бир марта ўз овозини бериши мумкин бўлади.

Биринчи босқич якунлари бўйича беш шаҳардан таркиб топган дастлабки рўйхат (шорт-лист) эълон қилинади. Ғолиб-шаҳар номи 2020 йил февралда маълум бўлиб, 4 апрелда эса танланган пойтахтда асосий Оммавий диктант бўлиб ўтади.

Тадбир пойтахти ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг оммавий эътибор марказига айланиб бормоқда. Ҳар йили кўнгилли равишда диктант ёзиш учун ўтказилаётган ушбу маориф акцияси барча хоҳловчиларга рус тилини ўрганишга ва унда ўз саводхонлигини оширишга чақиради. Оммавий диктант илк бор 2004 йилда Новосибирск Давлат университетида ўтказилган эди. Акция қисқа муддатда халқаро мақомга эга бўлиб, дунёда энг кенг миқиёсли бўлишга улгурди.

2019 йилда рус тилидаги билимларини дунёнинг 80 мамлакатидаги 1 200 шаҳарда истиқомат қилувчи 236 000 киши синаб кўрган эди. 2018 йил акция пойтахти этиб Владивосток, 2019 йил эса Таллин онлайн-сайлов натижалари бўйича ғолиб деб топилди.

Sputnik Ўзбекистон ахборот агентлиги Қорақалпоғистондаги ушбу маориф лойиҳанинг ахборот ҳамкори сифатида иштирок этмоқда. Оммавий диктантни республиканинг Халқ таълими вазирлиги, Рус миллий маданият маркази ва Қорақалпоғистон олий ўқув юртлари қўллаб-қувватлади.

Асосий мавзулар