Блогер ва веб-сайт эгаларига қўшимча мажбурият юклатилади

© Sputnik / Murad OrujovРабота журналиста
Работа журналиста - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогерга веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборотни ўчиришни талаб этувчи хабарномани юбориш тартиби тўғрисида низом тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. "Вазирлар Маҳкамасининг “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сонли Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев с блогерами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда блогерлар рейтинги эълон қилинди

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
12-1-моддасига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида, қонунда белгиланган тартибда Интернет тармоғи мониторингини олиб борувчи Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги каналлари орқали веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогерга веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ҳамда қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи ахборотни ўчиришни талаб этувчи хабарнома юборади”, - дейилган қарорда.

Ҳужжатга веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогерга веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборотни ўчиришни талаб этувчи хабарномани юбориш тартиби тўғрисида низом илова қилинган.

"Веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогер, қонун ҳужжатларига ва низомга мувофиқ қуйидагиларга мажбурдирлар:

барчага қулай бўлган ахборотни ўзининг веб-сайтида, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифасида жойлаштиришдан олдин ишончлилигини текшириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборотни жойлаштириш учун ўз веб-сайтидан, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифасидан фойдаланишга йўл қўймаслик, шунингдек, ўз веб-сайти, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифасидан ахборотнинг ишончсизлиги ўрнатилган ҳолда, ўз ихтиёри билан ёхуд ваколатли орган томонидан тегишли хабар олинган тақдирда дарҳол ўша ахборотни ўчириб ташлаш", - дейилган ҳужжатда.

Ваколатли орган доимий равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кириш имкони мавжуд бўлган веб-сайтлар, мессенжерлар, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаларида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборотларни аниқлаш мақсадида Интернет тармоғи мониторингини амалга оширади.

Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кириш имкони мавжуд бўлган веб-сайтлар, мессенжерлар, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборотлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги каналлари орқали веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифалари эгаси, шу жумладан блогер Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ахборотни ўчириб ташлашни талаб қилган ҳолда бу тўғрида дарҳол хабардор қилинади”, - дейилган ҳужжатда.

Веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифалари эгаси, шу жумладан блогер хабарнома олинган пайтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ахборотни зудлик билан ўчириб ташлаши, шунингдек бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилишга мажбур.

Агар кўрсатилган муддатда веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогер томонидан ўчирилмаса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогер билан низоларни ҳал қилиш учун судга даъво киритиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0