06:04 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Национальные танцы на празднике узбекского языка в Ташкенте

Ўзбекистонда янги байрам жорий этилди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
82810

Бундан 30 йил муқаддам жорий этилган сана - 21 октябрнинг эндиликда байрам сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши кўзда тутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги билан табриклар экан, 21 октябрни республикада бундан буён расмий байрам сифатида нишонланишини эълон қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда қўшимча расмий тантанали кун – 21 октябрь – "Ўзбек тили байрам куни" жорий этилди.

“Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев байрамга бағишланган тантанали тадбир давомида.

Ўзбекистонга янги алифбо керакми - эксперт янги лойиҳа бўйича изоҳ берди

Эслатиб ўтамиз, президентнинг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига мувофиқ, Ўзбекистон бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилади.

Мактаб ўқувчилари учун иншолар танлови, театр ва кинотеатрларда эса спектакль, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар