Ўзбекистон разведкачилари Уэльс тоғларида яна ғалаба қозонди

© МинобороныУзбекские разведчики заняли 1 место
Узбекские разведчики заняли 1 место - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик разведкачилар Британияда бўлиб ўтган "Кембрия патрули" танловда иккинчи бор ғалаба қозонишди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Ўзбекистонлик разведкачилар Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. 

Военные разведчики из Узбекистана заняли второе место в конкурсе АрМИ-2019 в Индии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2019” мусобақасида иккинчи ўринни эгаллашди

Британиянинг Брэкон шаҳрида 6 – 21 октябрь кунлари бўлиб ўтган қўшин разведкачилари халқаро танловда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси британиялик, непаллик ва швейцариялик ҳамкасблари билан бирга биринчи ўринни қўлга киритди. Танлов шартига кўра ҳар бир совринли ўрин бир нечта жамоага берилиши ҳам мумкин.

Иккинчи ўрин Буюк Британия, Франция ва Ҳиндистон жамоаларига, учинчи ўрин ҳам мезбонларга насиб этди. Мазкур мусобақада 39 мамлакатдан жами 144 та жамоа қатнашди. 

Беллашув 9 босқичдан иборат бўлди. Иштирокчилар навигация воситаларисиз Кэмбрия тоғлари бўйлаб 25 кг юк билан 70 км масофага марш юриш, 1000 метрдан ортиқ баландликка кўтарилиш ва 750 метрлик пастликка тушишни амалга оширдилар. Бунда уларнинг етакчилик қобилияти, амалий кўникмаси, руҳий ва жисмоний қуввати синовдан ўтди.

Разведчики Минобороны Узбекистана принимают участие в международном соревновании Алтын уки-2019 в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек разведкачилари Қозоғистондаги "Олтин укки" мусобақасида куч синашмоқда

Марш юриш давомида ҳар бир жамоа, тоғли ва сув тўсиқларидан ўтиш, ҳудуд разведкасини олиб бориш, шартли душман жойлашган ҳудудни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш бўйича ўқув-жанговар операцияларни амалга ошириш, шартли ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ноқонуний кучлар томонидан гаровга олинганларни озод этиш, мураккаб тоғли ҳудудларда пистирмаларни ташкил этиш каби вазифаларни бажарди. 

Ғалаба билан қайтган ўзбекистонлик аскарлар Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Шу ўринда айтиш жоизки, бу ўзбекистонлик разведкачиларнинг биринчи ғалабаси эмас. 2018 йилда ҳам «Кембрия патрули» халқаро танловида биринчи ўрин қўлга киритилган эди. Ундан ташқари ушбу йил Қозоғистонда бўлиб ўтган “Олтин укки” ва Ҳиндистонда бўлган “Қўшин разведкаси аълочилари” беллашувларида ҳам ўзбекистонлик разведкачилар иккинчи ўринни қўлга киритишган эди.

Янгиликлар лентаси
0