Ҳақиқий Остап Бендер – президент девонида учига чиққан фирибгар топилди

Oбуна бўлиш
“Даромадли” мансабни сотиб олишни орзу қилганларни 1,7 млн долларга чув туширган фирибгар президент девонида бўлим бошлиғи лавозимида ишлагани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Машҳур асар қаҳрамони, буюк комбинатор - Остап Бендер “ортиқча пули тўпланиб қолган фуқаролардан” пул олишнинг 400 та услубини билиши билан мақтанган эди. Яқинда қўлга олинган Асатулла Дўстов, эҳтимол, ундан ҳам кўпроқ услубини билса ажаб эмас.

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентлик фирибгар танишини 50 минг долларга чув туширди

Президент девонида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган мулозим турли услублар билан фуқаролардан жами 1 669 700 АҚШ долларини олишга муваффақ бўлган... Қандай қилиб дейсизми?

У юқори мансабга интилганларни Президент девонига таклиф қилган. Расман уларни бошқа мурожаат билан келган деб қайд эттириб, улар билан суҳбат қилган ва суҳбатдан ўтдингиз деб ишонтирган. Президент девонига кириб чиққан “қармоққа илинганлар” эса суҳбатдан ўтдик дея жуда кўп миқдордаги пул маблағларини санаб бераверишган.

Шу тариқа Дўстов ўз ваколатида бўлмаган қатор лавозимларни пуллаган: Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Нукус Давлат педагогика институтининг ректори, Соғлиқни сақлаш вазири, “Оқтошдонмаҳсулотлари” АЖ раиси, “Андижонпахтасаноат” бирлашмаси, “Қўқон ёғ-мой” ОАЖ раиси, “Янги Ангрен Иссиқлик Энергостанцияси” АЖ раиси, Нарпай туман ҳокими лавозими, “Самарқандпахтасаноат” АЖ раиси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга қарши кураш департаментида суриштирувчи ва бошқа лавозимлар шулар жумласидан.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда фирибгар фуқарони 49 минг долларга чув туширди

Ундан ташқари фирибгар бошқа услублардан ҳам фойдаланган:  Тошкент авиация бирлашмаси томонидан сотувга чиқарилаётган мол-мулкларни сотиб олиб бериш, жиноят ишини бекор қилиш, авф орқали маҳкумларни қамоқдан чиқариш, янги қурилаётган уйлардан хонадон олиб бериш, институтга киргизиб қўйиш ва ҳо казо.

Айни дамда Президенти девони Ишлар бошқармаси умумий бўлимининг экспедиция мудири лавозимида ишлаган, 1963 йил 20 июнь куни Самарқанд вилоятида туғилган Асатулла Дўстов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7 та моддаси билан айбланиб ҳибсга олинган ва унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0