18:59 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Женщина голосует на избирательном участке

Сайлов бюллетени қандай кўринишга эга бўлади – Адлия вазирлиги

© Sputnik / Валерий Мельников
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (17)
215 0 0

Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матни эса вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Энг камҳаражатли парламент сайловлари Ўзбекистонда

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.

Сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.

Парламент сайловларида қатнашишга номзод бешта партия ҳужжатларини тақдим этди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайлови 22 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 20 сентябрда бошланган эди. Ўзбекистон сайлов қонунчилигига мувофиқ депутатликка номзод фуқаролар фақат сиёсий партиялар томонидан таклиф этилиши мумкин. Номзодларни рўйхатга олиш сайловдан 35 кун олдин тўхтатилади.

Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (17)

Асосий мавзулар