18:35 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Музыкальный фонтан в Намангане

Араб компанияси “Namangan City”ни барпо этиш билан шуғулланади

Sputnik / Дильшода Рахматова
Жамият
Ҳавола олиш
188 0 0

Наманган шаҳрида 78 гектар майдонда “Namangan City” барпо этилади. Лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Alqusaier company” компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Саудия Арабистонининг “Alqusaier company” компанияси “Namangan City” ишбилармонлик марказини қуриш билан шуғулланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Имзоланган меморандумга кўра, лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Alqusaier company” компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Вилоят ҳокимияти “Namangan City” фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этади ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун керакли рухсатномаларни олишда ва лойиҳани амалга ошириш ва фойдаланиш даврида малакали кадрлар билан таъминлашга кўмаклашади.

Маълум қилинишича, Наманганда 78 гектар майдонда барпо этиладиган “Namangan City” ишбилармонлик марказидан бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, 3 ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференциялар саройи, кўргазма заллари, турар-жойлар ва виллалар, мактаб, болалар боғчаси, ресторанлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олади.

Асосий мавзулар