17:14 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Стакан с водой

Тоза ичимлик суви танқислигига янги ечим топилди

FRANCK FIFE / AFP
Жамият
Ҳавола олиш
33010

Томск политехника университети ходимлари сув тозалайдиган ихчам комлексларни ишлаб чиқди. Улар ҳар қандай мамлакатда, мавжуд маҳаллий иқлимдан қатъий назар қўлланилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Томск политехника университети ходимлари ноёб технологиялар асосида сув тозалайдиган ихчам комлексларни ишлаб чиқди. Уларнинг ёрдамида узоқда жойлашган аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мумкин бўлади, хабар қилади РИА Новости. 

БМТ маълумотларига қараганда, дунёда икки миллиардга яқин киши тоза ичимлик сувига эга эмас. Мазкур муаммони ҳал қилиш учун Томск вилоятида 2017 йил “Тоза сув” дастури ишга туширилган эди. Унинг доирасида икки йил ўтгач, вилоятдаги барча сув тозалайдиган комплекслар модернизация қилинди.

Янги ишлаб чиқилган технология тозаланган сувни илгаригидек сувни тозалайдиган йирик станцияларга эмас, бевосита сув билан таъминлаш тармоғининг ўзи орқали етказилишига имкон яратади.

Бундай ёндашув сув тармоқларидан фойдаланиш, уларни қайта таъмирлашга, сув тозалайдиган йирик станцияларга кетадиган ҳаражатларни иқтисод қилишга ёрдам беради.

“Технологиянинг ноёблиги унинг юқори даражада заҳиравий самарадорлигидадир. У электр энергияси ва сув истеъмолини сезиларли даражада қисқартиради. Ихчамлилиги билан ҳам ажралади, хусусан, тозаловчи комплекс вандалларнинг хатти-ҳаракатларига, ҳар қандай об-ҳавога бас кела оладиган 24 квадрат метрли мобил қути ичига жойлаштирилади. Шунинг билан бирга, мослама ифлосланганликнинг турли даражаларига мослаша олиши ҳам кузатилади”, - дейди ТПУ “Тоза сув” лойиҳаси бош инженери Андрей Матвеев.

Қолаверса, инженер сўзларига қараганда, технология узоқдан назорат қилиш ва замонавий мосламалар базасида автоматлаштириш тизими билан таъминланган.

Томск олимлари улар ишлаб чиққан сув тозалайдиган мосламалар хорижий аналоглар билан солиштирганда анча кам энергия сарфлашини қайд этмоқда.

Тозалаш технологияси реагентсиз бўлиб, ҳар бир сув тозалаш станцияси  муайян аҳоли пунктидаги эҳтиёжларга мослаб ишлаб чиқилади.

Барча мосламалар ягона диспетчерлик тизими остида бирлаштирилган бўлиб, улар сув ва электр энергиясининг сарфланиши бўйича кўрсаткичлар ва жиҳозларнинг ҳолати юзасидан кундалик равишда маълумот олиш имкониятини беради.

Ўзбекистонда сув тежовчи технологиялар учун субсидия ажратилади

Бугунги кунда бундай станциялар Томск вилоятининг қатор туманларида қўлланилмоқда, шу жумладан, кескин иқлим шароитларига эга шимолий туманларда ҳам. Ҳозирда ўн минглаб киши тоза сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

ТПУ олимлари бундай сув тозалаш мосламаларини ҳар қандай мамлакатда ва ҳар қандай иқлимда қўллаш мумкинлигига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, сув танқислиги бўйича юқори кўрсаткичга эга мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 25-ўринда жойлашган. Мазкур рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа республикалари ҳам ўрин топган – 32-ўрин Қирғизистон, 51-ўрин Тожикистон ва 60-ўринда Қозоғистон. Туркманистон эса рейтингда 15-ўринни эгаллаб, минтақада суви энг кам мамлакат сифатида қайд этилган.

Асосий мавзулар