МИБ бўлим бошлиғи: ходимларимизга тажовуз қилганлар қатъий жазога тортилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваНачальник отдела БПИ Мирабадского района Ташкента Игорь Ли
Начальник отдела БПИ Мирабадского района Ташкента Игорь Ли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажбурий ижро бюроси Миробод тумани бўлими бошлиғи Игорь Ли ташкилотнинг эришган ютуқлари ҳақида гапирди ва эндиликда фуқаролар қарздорлик масаласида анча масъулиятли бўла бошлаганликларини қайд этди

Мажбурий ижро бюроси икки ярим йилга яқин вақтдан буён фаолият юритиб келмоқда. Игорь Лининг сўзларига кўра, маҳаллий ва республика даражаларида қарз тўламайдиганлар сони сезиларли камайган, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси сезиларли ошган.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Яна бир МИБ ходими дўппосланди

"Биз аҳоли билан мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб борамиз, қолаверса, матбуот орқали ҳам фуқароларимизга мурожаат қиламиз, мақсадимиз аҳолига биз қандай ташкилот эканлигимизни, мақсад ва вазифаларимиз нималардан иборатлигини етқазиш. Ҳозирда қарзларини тўлашдан бош тортадиганлар сони сезиларли камайди. Тўғри, турли молиявий ёки бошқа шароитлар туфайли қарзларини вақтида тўлай олмаётган қатлам бор, лекин биз улар билан ишлаяпмиз, ва умуман олганда улар ўз қарзларини тўлашдан бош тортаётганлари йўқ. Шу билан бирга, ашаддий қарз тўламайдиган шахслар ҳам бор, уларга тегишли чоралар қўлланилиб келинмоқда", - деб таъкидлади Миробод тумани МИБ бўлими бошлиғи.

У шунингдек, бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш ёки уларга тажовуз қилиш ҳолатлари анча камайгани, бироқ алоҳида ҳодисалар ҳамон оз бўлса-да учраб турганини қўшимча қилди.

"Биз ноқонуний ҳаракатларга қатъий барҳам берамиз ва қонунга амал қилмайдиганларга нисбатан чоралар қўллаймиз. Одамлар МИБ инспектори давлат томонидан вазифаларни бажариш учун тайинланган инсон эканлигини, демакки унга шунга яраша муносабатда бўлиш кераклигини англашлари лозим", — деб қайд этди Игорь Ли.

Умуман олганда, Лининг таъкидлашича, ҳозирда қарзларни йиўиш ва фуқаролар масъулияти борасида позитив динамика кузатилмоқда. Унинг фикрича, одамлар МИБ туфайли бюджет, бошқа инсонлар ёки суд инстанциялари олдида ўз мажбуриятларини бажармасалар жазо муқаррар эканлигини кўпроқ англай бошладилар.

МИБ ходимининг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Начальник отдела БПИ: нападения на сотрудников будут караться жестко
Янгиликлар лентаси
0