07:05 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Графики сейсмологической активности

Олимлар яқинлашиб келаётган зилзилаларнинг янги белгиларини топишди

AP Photo / Wally Santana
Жамият
Ҳавола олиш
61310

Олимлар яқинлашиб келаётган зилзилаларнинг ўзгача аломатларини топишди, улар башорат қилиш услубларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Олимлар зилзиладан беш кун олдин атмосферадаги ички тортиш (гравитация) тўлқинларининг параметрлари ўзгариш рўй беришини аниқлади.

Бу маълумот зилзилаларни қисқа муддатли башорат қилиш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари “Фанлар академияси ҳисоботлари” журналида чоп этилди.

Геофизиклар Ўзбекистонда 2013 йил 26 май, Қирғизистонда 2007 йил 8 январда ҳамда Қозоғистонда 2013 йил 28 январда зилзилалар бўлган вақтида сунъий йўлдошлардан олинган маълумотларни таҳлил қилди.

Сейсмик фалокатдан беш кун олдин ҳар уч ҳолатда ички тортишиш тўлқинларининг (ИТТ) параметрлари ўзгаргани - ҳаво тўлқинларининг тебраниши маълум бўлди.

Тадқиқотлар Россия Фанлар академиясининг Геосфералар динамикаси институти, ИКИ РАН ва академик В.В. Адушкин бошчилигидаги Иқтисодиёт олий мактабининг россиялик олимлари, Қирғизистон ва Германия ҳамкасблари иштирокида олиб борилди.

Вақт ўтиши билан олимлар атмосферанинг ўртача ҳарорати (стратосфера ва мезосферани ўз ичига олган Ер атмосфераси қатлами) қандай ҳаракат қилишини кузатдилар. Кейинчалик ички тортишиш тўлқин параметрларни аниқлашди.  

Аниқланишича, уларнинг вертикал тўлқин узунлиги - 14,2 ва 18,9 километрни ташкил қилади. Шунингдек, вертикал узунлиги 10 километрдан ортиқ бўлган ИТТ иситиш билан боғлиқ атмосферадаги конвектив жараёнлар пайтида рўй бериши маълум бўлди.

“Бу шуни англатадики, ернинг литосферасида содир бўладиган жараёнлар, паст атмосферада конвектив беқарорликка олиб келади. Улар сейсмик фаол минтақаларда ИТТ сабабчи бўлади. Мезосферага этиб борадиган ички тортишиш тўлқинлари бузилиши мумкин. Бу содир бўлганда, ИТТ энергияси иссиқлик ҳаракатга ўтиб ҳароратга таъсир қилади”, - дейди профессор Сергей Попеля.

Зилзиладан бир неча кун олдин ёр қобиғидаги доимий глобал тебранишлар - сейсмик тортишиш тўлқинлари фаоллашади, шунингдек, ер қобиғидан чиқадиган иссиқ литосфера газлари оқими кучаяди.

Буларнинг барчаси атмосфера ҳарорати ва ҳолатига таъсир қилиши керак, бу ички тортишиш тўлқинларининг параметрлари ўзгаришини акс эттиради.

Тадқиқотчилар ушбу ўзгаришлар нимада акс этишини аниқлашга қарор қилишди. Атмосферадаги ИТТ тўлқин узунлиги 4-5 кун ичида ўсишни бошлайди, зилзиладан икки кун олдин максимал қийматига этади ва ҳодисадан бир кун олдин кескин пасаяди.

Сейсмик фаол минтақалардаги манба билан боғлиқ тўлқинларнинг параметрларини аниқлаш учун олимлар биринчи марта NASA Giovanny ресурсида мавжуд бўлган ўрта атмосфера ҳароратини сунъий йўлдош асосида ўлчаш усулини қўлладилар.

Бу усул кузатишни сезиларли даражада осонлаштиради ва сейсмик силкинишларни қисқа муддатли башорат қилиш учун хизмат қилиши мумкин.

Асосий мавзулар