Божхона туркман-ўзбек чегарасидан махфий юк олиб ўтилаётгани ҳақидаги хабарга раддия берди

© Sputnik / Владимир Корнев / Медиабанкка ўтишГрузовики на границе
Грузовики на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат божхона қўмитаси Турманистон-Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилаётгани ҳақидаги хабарга раддия берди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси жорий йилнинг 23 октябрь куни Интернет тармоғидаги бир нечта сайтлар томонидан “Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда” сарлавҳаси остида хабарларга раддия берди.

Граница между Кыргызстаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Божхона қўмитаси чегарадаги тирбандлик тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

Тармоқда тарқалган хабарларда гўёки Туркманистонга тегишли 4 та юк автотранспорт воситаси “Фароб” (Туркманистон) ва “Олот” (Ўзбекистон) чегара пунктлари орқали ҳаракатланаётганлиги, уларнинг юк ҳужжатларида “текшириш тақиқланади” деб ёзилганлиги ҳамда товарлар божхона текширувларидан ўтказилмаётганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилганда, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум бўлди.

“Таъкидлаш жоизки, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча автотранспорт воситалари амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида замонавий назорат-техник воситаларини қўллаган ҳолда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0