Ўзбек меҳмонхоналарида алкоголь сотишга рухсат берилди

© SputnikМестный пивной бар готов к приему иностранных гостей.
Местный пивной бар готов к приему иностранных гостей. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгари меҳмонхоналарда алкоголь маҳсулотлар сотувини амалга оширувчи барча умумий овқатланиш корхоналари алоҳида рухсат гувоҳномасини олиши талаб қилинар эди.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Ўзбекистонда меҳмонхоналарда алкоголь маҳсулотларини сотиш тартиби соддалаштирилди, хабар қилади Ўзбекистон туризм қўмитаси.

Эндиликда меҳмонхоналар ичида ва уларга тегишли жойларда (бар, мини-бар, кафе, ресторан) алкоголь маҳсулотлари сотувини йўлга қўядиган бир неча стационар чакана савдо нуқтаси учун битта рухсат гувоҳномаси  берилади.

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлар нархи ошади

Илгари алкоголни фақат ҳар бир умумий овқатланиш объектига берилган рухсат берувчи гувоҳнома асосида сотиш мумкин эди.

Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд темпда ошмоқда

Бир неча рухсат гувоҳномаси олиш тартибининг бекор қилинишидан асосий мақсад меҳмонхона бизнесига кўрсатилаётган хизматларни янада яхшилаш ва уларнинг сифатини замонавий стандартлар ҳамда талабларга мувофиқ оширишдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда алкоголь нархи жорий йил 1 ноябрдан ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг лицензия муддати узайтирилди

Чакана савдодаги бир литр вино нархи 9 000 сўмдан 10 000 сўмгача, коньякники 34 000 дан 36 000 гача, улгуржи нархи 8 000 дан 8 600 сўмгача ва мос равишда 29 000 дан 31 000 гача кўтарилади.

Янгиликлар лентаси
0