18:32 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Капельница

Ўзбекистонда аҳоли ўлимининг энг асосий сабаблари очиқланди

© Sputnik / Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
185 0 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг январ-сентябрь ойларида 112,2 мингта ўлим қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг январ-сентябрь ойларида 112,2 мингта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

“Ушбу қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60,6 %и - қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган", - дейилган ҳисоботда. 

Ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида иккинчи ўринда 9,8 %и  - турли ўсимталар пайдо бўлиши билан боғлиқ касалликлар турар экан.

Шунингдек, 6,4 %и ўлимлар – бахтсиз ҳодисалар туфайли, 5,5 %и ўлимлар – овқат ҳазм қилиш органллари касалликлари, 4,2 %и - нафас олиш тизими, 1,4 %и - юқумли касалликлар ва 12,1 %и - бошқа касалликлардан вафот этар экан.

Маълум қилинишича, рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,3 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,7 %и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,2 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 12,0 %и - туғма аномалиялардан, 2,8 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,1 %и - бахтиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Асосий мавзулар