“Буханка” харид қилишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПродажа хлеба в супермаркете "Перекресток", который открылся в Екатеринбурге.
Продажа хлеба в супермаркете Перекресток, который открылся в Екатеринбурге. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзбекистонликларга қолипли нон маҳсулотини харид қилишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларга қолипли нон маҳсулотини харид қилишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича маълумот тайёрлади.

Дон, ун ва нон: ҳукумат қарори тасдиқланди

Таъкидланишича, қолипли нон маҳсулоти Ўзбекистонда техник регламент ҳамда ГОСТ 27842-88 стандарти асосида ишлаб чиқарилади.

Мазкур меъёрий ҳужжатларда қолипли нон маҳсулотини ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш бўйича талаблар берилган.

Қолипли нон маҳсулоти ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши зарур:

  • шакли – қолипли нонга мувофиқ шаклга эга бўлиши, ортиқча қисм бўртиб чиқмаган бўлиши лозим;
  • ташқи кўриниши – сезиларли ёриқлар, ортиқча шакллар бўлмаслиги лозим;
  • ранги – оч-сариқ рангдан тўқ-жигарранггача бўлиши лозим, бошқа ранглар бўлишига йўл қўйилмайди;
  • ички қисм (мякиш) кўриниши – яхши пишган бўлиши ва эластик бўлиши, бармоқ билан енгил босилганда ўз шаклига қайтиши лозим.
  • таъми ва ҳиди – нон маҳсулотининг одатий таъми ва ҳиди бўлиши ва ортиқча таъм ва ҳидлар бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, нон маҳсулотларининг сақлаш шароитларига ҳам эътибор бериш зарур. Бунда, сақлаш жойида нон маҳсулотларига бошқа маҳсулотлар аралашмаслиги, сақлаш жойи тоза бўлишига эътибор бериши керак.

“ГОСТ 27842-88 стандартининг 1.2.1-бандига асосан қолипли нон маҳсулоти 0,5 кг дан 1,1 кг гача массада ишлаб чиқарилиши мумкин. Бугунги кун амалиётида қолипли нон асосан 05-0,6 кгда ишлаб чиқарилмоқда (маҳсулотнинг оғирлиги фарқи камайиш тарафига бир маҳсулотнинг белгиланган оғирлигига нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги керак)”, - дея ёзилган Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълумотида.

Бундан ташқари, истеъмолчилар қолипли нон харид қилишда сотилаётган қолипли нонни техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги эслатиб ўтилган.

Ўзбекистонлик фермерлар нон нархини белгилашдан воз кечилишини сўраб мурожаат қилдилар

Хабарда нон ва макарон маҳсулотларининг ҳар бир партияси сотилаётганда, мазкур техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан жўнатилиши шартлиги қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0