20:18 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Чашка кофе

Эрталаб қаҳва ичиш зарари ҳақида шифокор фикри

CC0 / pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
270 0 0

Гастроэнтеролог-шифокор Мария Бадалян эрталаб қаҳва ичиш зарари ҳақида ўз фикрларини айтди. Айниқса қандай беморларга нонушта ўрнига қаҳва ичиш тавсия этилмайди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Гастроэнтеролог-шифокор Мария Бадалян нонуштани ўрнига қаҳва ичиш нега зарар бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. РИА Новости хабарига асосан.

“Оч қоринга қаҳва ичиш, унинг устига нонуштага – бундай турмуш тарзи, албатта ошқозон-ичак трактига ёмон таъсир қилади”, - дейди мутахассис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, эрталаб ўт пуфагининг ишини бошлаш керак. Бунинг учун банан, бутқа ёки мюсли мос келади. Қаҳва ўт пуфагида тош, холецистит ва бошқа ошқозон ичак хасталиклари бор одамларга ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Эрталабки қаҳва гипертония хасталигига дучор бўлган кишига айниқса зарар етказиши мумкин. Бундай одат юқори босимли кишиларда юрак хуружига ёки инсультга олиб келиши мумкин.

Асосий мавзулар