20:16 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Малибунинг янги комплектацияси савдога чиқарилди

© UzAuto
Жамият
Ҳавола олиш
58120

Ўзавтомоторс Chevrolet Malibuнинг янги қўшимча LTZ  комплектацияси учун буюртмалар қабул қилишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. UzAuto Motors расмий дилерлари Chevrolet Malibu седанининг янги LTZ  комплектацияси учун буюртмалар қабул қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, янги комплектацияда қуйидаги қўшимча қулайликлар киритилган:

  • 9 динамикли премиум овоз тизими,
  • ускуналар панелидаги рангли дисплей,
  • олд ва орқа ўриндиқларни шамоллатиш ҳамда иситиш тизими,
  • зарядлаш учун иккита USB порт,
  • тез кўтариладиган олд ойналар,
  • светодиодли LED ёритгичлар ва бошқалар.

Автомобилларни мижозларга декабр ойидан бошлаб етказиб бериш бошланади.

Маълумот учун, Chevrolet Malibu - тежамкор, технологик ва хавфсиз бизнес-класс седани ҳисобланади. Автомобил 2 хил турбо двигателлар билан жиҳозланади: 1,5 литр 166 от кучи ва 2,0 литрли 253 от кучига эга моторлар. Иккала двигатель ҳам 6 босқичли автомат узатма қутиси билан жиҳозланган.

Chevrolet Malibu

Асосий мавзулар