“Википедия”га ўзбек спортчилари ҳақида маълумотлар жойлаштирилади

© AP Photo / Eric RisbergЛоготип Википедии
Логотип Википедии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастурга кўра, “Википедия” интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Ҳукумат қарори билан 2019–2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди.

Дастур миллий веб-ресурслар сонини ўсиши, уларни Интернет тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шароит яратиш каби қатор масалаларни назарда тутади.

Справа - Амит (Индия), Шахобид Зотров (Узбекистан) победивший в финале по боксу в весовой категории до 52 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бокс жамоаси яна бир бор дунёда биринчи бўлди

Дастурга мувофиқ, мактабларда “Информатика” фани дастури ва ўқитиш методологияси илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда Миллий фильмлар веб-портали яратилади.

Дастурга кўра, “Википедия” интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.

Ёрқин ғалаба: Ўзбекистон боксчилари 8 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди

Интернет тармоғининг UZ доменида фойдали таълимий-маърифий ва мавзули веб-ресурсларни яратувчи муаллифлар ва дастурчиларни рағбатлантириш мақсадида болалар ва ўсмирлар учун яратилган интернет-лойиҳалар республика танлови ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0