11:07 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Свадьба

Тўй тўйдек бўлсин: Тўй ўтказиш талабларини бузганлар каттагина жарима тўлайди

CC0 / pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
22401

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 192-1-модда билан (“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш”) тўлдирилади.

Фуқаролар тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмаса, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (2 миллион 230 минг сўм) жарима солинади.

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талаблар бузилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида (6 миллион 690 минг сўм) жарима солинади.

Ўзбекистон ва Тожикистонда тўй ҳақидаги қонунлар

Агар бу ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (11 миллион 150 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур қонун лойиҳаси 07 ноябрга қадар муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар