Ўзбекистонда ягона транспорт картаси пайдо бўлади

© Узбекистан 24В Узбекистане появятся единые транспортные карты
В Узбекистане появятся единые транспортные карты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карталарда эгаларининг сурати туширилган бўлади ва бу карталар давлат хизматлари марказларида берилади.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. 2020 йил январь ойидан бошлаб Тошкентда ягона транспорт карталари амал қилишни бошлайди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев “Ўзбекистан 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Метрополитеннинг янги бекатларидаги турникетлар бунга мослаштирилган. Картанинг янги тўртта тури жорий этилади: пенсионерлар, талабалар, ўқувчилар учун карта ва имтиёзли карта, шунингдек, умумий ягона транспорт картаси”, - деди Жўраев.

Тошкент метросидаги янги тўлов тизими - Sputnik Ўзбекистон
Қулайлик: Тошкент метросида янги тўлов тизими

Маълум қилинишича, тўловни телефондаги илова ёки банк карталари билан амалга ошириш мумкин бўлади.

Карталарда эгаларининг сурати туширилган бўлади ва бу карталар давлат хизматлари марказларида берилади.

Ягона транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда янги автоматлаштирилган тўлов тизими билан барча турдаги жамоат транспортида фойдаланиш мумкин: автобуслар, Тошкентдаги метро, Самарқанддаги трамвай, Хоразмдаги троллейбус ва ҳоказо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метро бекатларида Humo карталари билан тўловни амалга ошириш мумкинлиги хабар қилинган эди. Тизим ўз ишини “Буюк Ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Мустақиллик майдони”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Мирзо Улуғбек”, “Чилонзор”, “Беруний”, “Минор” ва “Абдулла Қодирий” метро бекатларида бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0