05:48 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Мария Бутина: америка қамоғи - бу дўзах

© Sputnik / Виталий Белоусов
Жамият
Ҳавола олиш
1186 0 0

Россиялик Мария Бутина америка қамоғида 18 ойни ўтказди. Йигирма олтинчи октябр куни Бутина ватанга қайтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Қамоқдалигида бошидан нелар кечгани, келажакка қандай режалар қураётгани ҳақида Бутина Sputnik ва RT агентлигига берган интервьюда сўзлади.

Мария Бутинанинг сўзларига кўра, унинг бутун ҳаёти иккига бўлинган.

"Шундай тасаввур уйғонмоқдаки, гўёки менинг бутун ҳаётим иккига бўлинган. Бошимдан кечирганларим барчаси рўё, мен билан содир бўлган, лекин тасаввуримда гўё барибир мен билан бўлмагандек. Фикримча, мени ҳибсга олишганларида айнан шу нарса мени қутқарди. Хаёлимда энди ҳаёт йўлим фақат ижобий томонга ўзгаради. Худдики Жаннат томон. Ҳаммаси кўнгилдагидек", – деди Бутина.

Россиялик аёл шунингдек, америка турмасидаги иш фаолияти ҳақида ҳам сўзлаган.

"Ҳар бир ой учун 28 доллар 80 центдан ишладим. Шу боис, америка қамоғини жаннатга қиёслагувчиларга айтмоқчиманки, бу ундай эмас. Америка қамоғи - дўзах. Бу қуллик, чунки сиз ишлашдан воз кечолмайсиз. Агар ишлашдан бош тортсангиз, сизни изоляторга юборишади. Шу боис, айтмоқчиманки, Америкада қуллик мавжуд", – деб қайд этди Мария Бутина.

Мария АҚШдаги қамоқхонадан ўзи билан саноқли нарсаларнигина олган - китобларни ва озроқ ёнғоқларни.

"Ўзим билан бир нечта китоблар ва озроқ ёнғоқларни олдим, нега деганда мени овқатлантиришадими-йўқми, бехабар эдим. Ва мен ҳақ бўлиб чиқдим. Фақат самолётга чиққандан кейингина биринчи марта нормал овқатлантиришди. Давлатга у махбусларга қандай муносабатда бўлишига қараб баҳо берса бўлади. Америка ҳатто ўз махбусларига ёмон муносабатда бўлади. Бегоналар ҳақида нима дейиш мумкин? Янаям ёмонроқ", – дея фикрлари билан ўртоқлашди Мария Бутина.

Бутина шунингдек, уни уйида кутиб олиш учун қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

"Онам учрашувга тайёргарлик кўришни анча олдин бошлаб юборган, мендан мунтазам меню бўйича нималарнидир аниқлаштирарди. Мен, сизларга ростини айтаман, онамни бундай суҳбатларда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилардим. Аслида, ҳақиқатда менинг нима тановвул қилишим, нима кийишим муҳим эмас. Лекин, мени назаримда, бизнинг мана шу режаларимиз мен учун ҳам, онам учун ҳам муҳим эди. Она учун қизи албатта қайтишини билиш, жуда муҳим. Бу ердаги тайёргарликлар эса мен учун психологик нуқтаи-назардан муҳим эди. Мен шундай кун келишини билардим, лекин бу ҳақда ўйлашга қўрқардим, негаки мени шунчалар кўп алдашди. Биринчи марта, мени ёлғиз ушлаб туриш учун ҳеч қандай асос йўқлиги учун бадал эвазига қўйиб юборишлари ойдин бўлган бир вақтда, мен алдандим. Кейин - ҳукм чиқарилган вақтда қўшимча муддат берилганида яна алдандим…", – деб таъкидлайди Мария Бутина.

Мариянинг сўзларига кўра, у охирги дақиқагача ўзининг қамоқдан қўйиб юборилишига ишонмаган. "Самолёт осмонга кўтарилмагунига қадар, мени озод этишганига ишонмадим", – деб ҳикоя қилади қиз.

Бутина шунингдек, ватанда энди нима билан шуғулланиши мумкинлиги хусусида ҳам ҳозирча ўйламасликка қарор қилганини тан олди.

Московский Кремль
© Sputnik / Алексей Дружинин/Антон Денисов/Пресс-служба президента РФ

"Буёғи тақдир ҳукмига ҳавола. Бугунги кунимни режалаштириш мен учун қийин, негаки хаёлларимни бир жойга тўплашим, озроқ ухлаб олишим керак, шекилли. Мен ҳозиргача қаттиқ зўриқиш ҳолатида эканлигимни тушунаман. Адреналин, вазиятнинг ўзгариши. Бир қарашдан унчалик уйлашни хоҳламаётгандекман, лекин организм барибир устун келса керак. Ота-онам ёнида бўламан. Ҳозир ҳам, мени ҳибсга олишганида ҳам, миямда бир хаёл чарх урарди: улар қай аҳволда экан. Мен қанчалик даҳшатли кунларни бошдан кечирмайин, бир кишилик камерадами ёки бошқа жойда, ота-онам мендан ҳам кўра даҳшатни ҳис қилишганини тушунаман. Уларга қизлари ҳибсга олинганини янгиликлардан хабар топиш жуда оғир бўлгандир. Мен улар учун ҳаммадан кўп қайғурдим... Уйимга қайтаётганимдан жуда хурсандман. Бир-икки кун (Москвада бўламан – таҳр.) – ва Барнауга йўл оламан", – деди Бутина.

Россиялик Мария Бутина АҚШда 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва мамлакатда рўйхатдан ўтмаган чет эллик агент сифатидаги фаолияти ва америкалик расмий шахслар билан "тил бириктиришга" уринганлиги учун 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У тергов билан келишувга борди ва ўзини айбдор деб тан олди, акс ҳолда уни кўп йиллик қамоқ жазоси кутар эди.

Асосий мавзулар