06:44 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Рамзан Кадыров

Рамзан Қодиров ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

© Sputnik / Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
1106 0 0

Чеченистон раҳбари “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчисининг йўқ қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, машҳур рус ёзувчисининг асаридан иқтибос келтирди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчисининг йўқ қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Қодиров машҳур рус адиби Николай Гоголнинг “Тарас Бульба” асаридан иқтибос келтирган.

“Абу Бакр ал-Бағдодий яна ўлдирилди? Тарас Бульбанинг ўғли Андрийга “Мен сени дунёга келтирдим ва ўзим ўлдираман”, деб айтган сўзлари ақлга келади»,— деб ёзган Чеченистон раҳбари телеграмдаги каналида.

У агар террорчиларни яхши ва ёмонга ажратишда давом этилса, ал-Бағдодийнинг ўлими ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини қўшимча қилган

“Бин Лодин ўлди, ал-Қоида** эса барҳаёт. Сурияни “ИШИД”дан тўлиқ тозалаш муҳим”, - дея таъкидлаган Қодиров.

Рамзан Қодиров “ИШИД”чиларга қабристондан жойларни ваъда қилди

Аввалроқ ОАВда АҚШ Сурияда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказгани ва бунинг натижасида у йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Аммо ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

**Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

 

Асосий мавзулар