21:26 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Узбекские школьники

Юз фоиз битирувчилари ОТМга кирган мактаблар уларни қандай тайёрлаган?

© Министерство образования Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
201 0 0

Битирувчиларининг 100% ОТМга кирган мактабларда ўқувчилар имтиҳонга қандай тайёрлангани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида битирувчиларининг барчаси (100%) ОТМга кирган мактаблар талайгина, деб хабар қилди Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз саҳифасида.

Вазир айтишига қараганда яхши натижа кўрсатган мактаблар қуйидаги ишларни амалга оширганлар:

  1. Ўқувчиларни ОТМга киришга мотивация қилганлар;
  2. 2-3 йил аввалдан ўқувчининг қайси ОТМ йўналишига мойиллиги борлигини аниқлашга ҳаракат қилганлар ва мақсадли равишда тайёргарлик кўрганлар;
  3. Ҳар ойда ёки ҳар 45 кунда ОТМга топширадиган фанлари бўйича ички имтиҳон/тест ўтказиб болаларнинг тайёргарлик ҳолатини баҳолаб турганлар. Баъзилари ўз имкониятларидан келиб чиқиб ДТМ билан шартнома ҳам қилиб бундай тестларни ташкил қилганлар;
  4. Ҳужжат топширганда 3 та ОТМни танлаганда кириш қийин бўлган ОТМлардан ташқари, битта кириш осонроқ бўлган ОТМни ҳам танлаганлар.
  5. Энг кўп дарс соатларини айнан юқори натижа кўрсатган малакали ўқитувчиларга ажратганлар, улардан ортсагина бошқа ўқитувчиларга. Яъни юқори малакали ўқитувчиларнинг билим ва тажрибаларидан кенгроқ фойдаланиш билан бирга уларга энг юқори ойлик ва моддий рағбатлантириш бериш чораларини кўрганлар.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Шерматов келаси ўқув йилида бирорта ҳам ўқувчиси ОТМга кира олмаган мактаблар раҳбарияти кескин танқид остига олиниши ҳамда уларнинг фаолияти янги тартибда аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши ҳақида огоҳлантирган эди. 

Асосий мавзулар