Қайноқ фаввора: Тошкентдаги Нукус кўчасида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди

Oбуна бўлиш
Қувур иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида якуний босим бериш босқичида юқори босим таъсирида қувур ёрилган.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Тошкентдаги Нукус кўчасида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди. Қувур иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида якуний босим бериш босқичида юқори босим таъсирида қувур ёрилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳодиса юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланшича, бефарқ бўлмаган фуқаролар берган тезкор ахборот сабабли ўз вақтида зарур чоралар кўрилган ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳокимлик ушбу ҳудудда амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида қўшимча маълумот беришини маълум қилган.

Ҳозирда Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Авлиё ота кўчасигача бўлган қисми иссиқлик таъминоти қувурини таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрдан бошлаб пойтахтда иситиш мавсуми бошланган эди. Иситиш мавсумига ўтиш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида). Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Янгиликлар лентаси
0