12:45 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Жители Ташкента приняли участие в Массовой ходьбе

"Юқори босим – юқори хавф": оммавий юриш марафони

НОК Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
188 0 0

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш орқали республикада барвақт ўлим топиш ҳолатларининг олдини олиш мумкин. Бу борада республика бўйлаб аҳолини оммавий спорт тадбирларига чорлаш стратегияси амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 октябрь – Sputnik. Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб йил давомида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сўнгги йилларда ортиқча тана вазни ва семизлик бутунжаҳон муаммосига айланмоқда. Бу орада ўзбек тиббиёт соҳаси мутахассислари томонидан хавфли омиллар профилактикаси ва юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши орқали республикада барвақт ўлим топиш ҳолатларини олдини олиш мумкинлиги таъкидланмоқда.

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистондаги барча ўлим ҳолатларининг 78 %ни ташкил қилмоқда

Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, Тошкентда куни-кеча Сергели туман ҳокимлиги, республика, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Юқори босим – юқори хавф” шиори остида юриш марафони бўлиб ўтди.

Марафондан олдин оммавий бадантарбия бўлиб ўтди.

Марафон қатнашчилари қаторида Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова

Спорт тадбирида 500 нафар туман аҳолиси қатнашди.

Маълумотларга кўра, ҳафтада 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 % га, юрак касалликларини эҳтимолини 20 % га камайтиради.

 

Асосий мавзулар