ОТМларда контракт тўлов муддати узайтирилди

© Каршинский государственный университетСтудентом одного из вузов Карши стал 14-летний узбекистанец
Студентом одного из вузов Карши стал 14-летний узбекистанец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Контракт-тўлов асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун энг сўнгги тўлов муддати узайтирилди - давлат комиссияси.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. ОТМларда контракт тўлов муддати узайтирилди деб хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус комиссияси. 

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябрь этиб белгиланди, - дейилган хабарда.

Тўлов муддатини узайтириш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг жорий йил 21 октябрдаги баёнотида қабул қилинган.

Ушбу қарорда белгиланган муддат, шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ҳамда ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабаларга ҳам таалуқлидир.

Янгиликлар лентаси
0