Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади – рўйхат

© Sputnik / Рамиз БахтияровГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг 5 та туманида куз—қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, республикада аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Хусусан, 29 октябрь куни:

  • Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманлари ҳудудидаги жами 46328 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача,
  • Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 1100 та аҳоли хонадонларида соат 10:00 дан 17:00 га қадар,

31 октябрь куни

  • Пискент тумани, “Фурқат” массиви ҳудудидаги 6-кўп қаватли уйдаги жами 16 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0