Ўзбекистонда навбатга туришнинг янги шакли жорий этилмоқда

© pixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Олдиндан навбатга ёзилиш” функцияси ишга туширилиши кутилмоқда. Вақтни тежаш мақсадида, давлат хизмат марказларига ташриф буюришдан аввал навбат учун бронь белгилаш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда, хабар қилади Norma.uz.

Кейинги йилда ҳисобварақ-фактуралар тўлиқ электрон шаклда расмийлаштирилади

Ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб тегишли ускуналар ўрнатилган 110 та Давлат хизматлари марказида навбат учун чипта олиш мумкин. Бироқ жойни фақат марказга ташриф буюриладиган кунда бронлаш мумкин. Яъни, навбат олиш учун шахсан келиб инфокиоскда рақамли чипта олиш лозим бўлади.

Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда чиптани онлайн қайтариб олиш имконияти пайдо бўлди

Жорий йил 1 ноябрдан “Олдиндан навбатга ёзилиш” функциясини ишга тушириш режалаштирилмоқда, унинг ёрдамида ДХМга ташриф буюриш учун мос келадиган кун ва вақтни олдиндан танлаш мумкин.

Навбатда жойни бронлаш учун www.davxizmat.uz сайтига кириб, ўзи жойлашган жойни белгилаш етарли. Тизим автоматик тарзда яқин жойлашган ДХМни таклиф қилади. Шундан кейин яқин орада жойлашган марказни танлаб, зарур хизматни белгилаш лозим, сўнгра рақамли навбат чиптаси шакллантирилади.

Янгиликлар лентаси
0