17:44 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Работа Казанского ликеро-водочного завода

Алкоголь маҳсулотларининг нархи ўзгаради

© Sputnik / Максим Богодвид
Жамият
Ҳавола олиш
490 0 0

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

Хусусан, 2019 йил 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:

- вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);

- коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);

- ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.

 

Асосий мавзулар