17:07 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Андижонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Пресс-служба хокимиятиа Андижана
Жамият
Ҳавола олиш
96430

Андижон вилоятида 2020 йилдан бошлаб "Хан" русумли электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Келгуси йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Hanabad QB Coin МЧЖ мутахассислари Андижон вилоятида турли русумдаги электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган”, - дейилган хабарда.  

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят бошқармасида хорижлик сармоядорларни қабул қилди. Вилоят раҳбари хорижлик сармоядорлар билан суҳбат давомида ушбу лойиҳани тўлалигича қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга белгиланган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш борасида тушунчалар берди.

“Хан” бренди остида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган электромобиллар туркуми ихчам енгил электромобил, ИИБ хизмати учун махсус электромобил ҳамда кичик автобус шаклида ишлаб чиқарилиши мумкин.

Бир қувватланишда электромобиллар 100-150 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Электромобилни уй шароитида 220 вольтли розеткадан ҳам қувватлантириш мумкин. Электромобилларни ишлаб чиқариш 2020 йилдан бошлаш  режалаштирилган. 

Асосий мавзулар