05:50 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Барчаси биринчи ўринда: Тошкентда расм чизиш бўйича кўрик танлови ўтказилди

Пресс-служба Министерства Юстиции
Жамият
Ҳавола олиш
145 0 0

Бугун Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови ташкил қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. 2 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови ташкил қилинди.

Пресс-служба Министерства Юстиции
В Ташкенте объявили победителей конкурса "Мафтункор ранглар жилоси"

Танлов Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.

Пресс-служба Министерства Юстиции
В Ташкенте объявили победителей конкурса "Мафтункор ранглар жилоси"

"Танлов Ўзбекистон президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Бошқа танловлардан ушбу танловнинг ажралиб туришининг энг катта фарқи бўлди. Танловда иштирок этган болалар уларнинг имкониятлари чекланганлигига қарамасдан ҳаётга бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлганликлари сабабли уларнинг барчаси 1-даражали диплом билан тақдирландилар”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар