06:45 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди

© Юлдуз Жумагалиева
Жамият
Ҳавола олиш
100200

"Ўзгидромет" прогнози амалга ошди - Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди, айни дамда Нукус ва унга яқин шаҳарларда ёмғир ёғмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудуларида биринчи  қор ёғди, айни дамда Нукус ва бошқа жойларда ёмғир ёғмоқда, деб хабар қилмоқда қорақалпоғистонлик журналист Юлдуз Жумагалиева.

“Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди. Албатта ажойиб, лекин устюртликлар бундан хурсанд эмас. Одамлар ‘қанча ишимиз қолиб кетди’, деяпти”, — деб ёзган журналист.

Юқоридаги сурат бугун тонгда олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жума куни Ғарбий Қозоғистон томондан келган совуқ ҳаво оқими туфайли Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати -3 даражагада тушиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.

Асосий мавзулар