Тошкентда таҳқирланган аёллар 60 % ҳолатларда яқинлари ва қайнонаси зулмига учрайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПострадавшая от мужа жительница Джизакской области
Пострадавшая от мужа жительница Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш маркази 29 август куни очилган ва 10 октябрга қадар марказга 184 нафар аёл мурожаат қилган. Уларнинг 98 нафари психологик, 25 нафари тиббий ва 35 нафари ҳуқуқий ёрдам сўраган.

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Тошкентда зўрликдан жабр кўрган аёлларнинг 60 фоизга яқини қариндошлари ва қайноналаридан жабр кўради, дея эълон қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Пострадавшая от домашнего насилия женщина из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси садист эр билан яшаб келган Муҳайёни доимий назоратга олди

Таъкидланишича, пойтахт ва унинг туманларида аёллар 40 фоиз ҳолатларда турмуш ўртоқларидан жабр кўрадилар. Олтмиш фоиз ҳолатларда эса қайноналари ва қариндошлари сабаб юзага келади, дейди Тошкент шаҳар Тошкент шаҳрида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказининг директори Гулчеҳра Маткаримова.

Марказ расман 2019 йилнинг 29 август куни очилган. 10 октябрга қадар марказга 184 нафар аёл мурожаат қилган. Уларнинг 98 нафари психологик ёрдам мақсадида, 25 нафари тиббий ёрдам сўраб ҳамда 35 нафари ҳуқуқий ёрдам зарурати билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, реабилитация маркази ходимларининг ҳаракати билан 17 та оилани тиклашга эришилди.

Маткаримованинг сўзларига кўра, қариндошлар томонидан зўрлик ишлатишнинг деярли барча ҳолатлари ички муаммолар билан боғлиқ.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевдан бўлажак қайноналарга маслаҳат

"Эр-хотин ўртасидаги жиддий келишмовчилик сабаб, аёл боласи билан уйдан кетишга мажбур бўлади. Аксарият ҳолатда турар жой эрга ёки унинг отасига тегишли бўлганлиги сабабли аёл ўз қариндошларининг уйига қайтиб боради. Бизда жабр кўрган аёл ўз туғишган акасининг уйига борган ҳолат учраган. Ака уйланган, унинг бўйи етиб қолган фарзандлари бор. Шунда кутилмаганда синглиси қайтиб келиб, уйнинг бир қисмига эгалик қилган. Шу сабабли аканинг хотини, яъни келинойи жабрдийда аёлга қаршилик қилган. Шу жумладан, унга нисбатан жисмоний зўрлик ишлатган", - Маткаримова бундай ҳолатлар кўп учраётганлигини таъкидлайди.

 

 

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 38-уйда жойлашган. Республика марказининг шаҳар бўлимида куну тун ишлайди, у ерга аёллар аноним равишда 1169 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0