Истанбулда иш жойида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси вафот этди

© AFP / YASIN AKGULМашины скорой помощи возле места теракта в Стамбуле
Машины скорой помощи возле места теракта в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истанбулда Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Унинг иш жойида техника хавфсизлик чоралари кўрилмагани борасидан текширув олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Истанбулда 31 октябр куни оғир жароҳатлар билан “Çorlu Devlet Hastanesi” шифохонасига ётқизилган бемор З.В. вафот этди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.

“Консуллик ва ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади дафн қилиш учун ватанга юборилди.

Марҳумнинг иш жойи “Yıldız Taşlama” фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олди”, - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур вазиятларда хизмат кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0