Чирчиқда ўзбек-ҳинд ўқув машғулотлари бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСолдаты Вооруженных сил Узбекистана
Солдаты Вооруженных сил Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чирчиқда бошланган ўзбек - ҳинд ҳарбий ўқув машғулотлари очилиш маросимида икки давлат мудофаа вазирлари - Баҳодир Қурбонов ҳамда Раджнат Сингх иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Чирчиқ” полигонида Ўзбекистон  ва Ҳиндистон ҳамкорлигидаги “Дўстлик – 2019” тактик ўқувлари бошланди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Ўқув машғулотларининг очилиш маросисимида Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари Баҳодир Қурбонов ҳамда Раджнат Сингх иштирок этишди.

“Чирчиқ” полигонида меҳмонлар ўзбекона урф-одатлар хос равишда тантанали тарзда кутиб олинди. Ундан сўнг меҳмонлар дала-ўқув майдони инфратузилмаси, бу ерда бўлинмалар учун яратилган шароитлар, шахсий таркиб учун ташкил этилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар, - дейилган хабарда.  

“Дўстлик – 2019” ҳамкорликдаги тактик ўқувлар жорий йилнинг 13 ноябрига қадар давом этади. Ушбу машғулотлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига қаратилган бўлиб, ҳарбий хизматчилар учун тажриба алмашиш имкониятини беради, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0