Телефонларни рўйхатдан ўтказиш осонлашди

© Youtube / OT4TechСмартфон Android One
Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Телефонни IMEI бўйича эндиликда давлат хизматлари сайти орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Тизим жорий йил 1 ноябрдан ишга туширилди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Интерактив давлат хизматларининг ягона порталида мобил мосламаларнинг IMEI коди бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш хизмати ишга туширилди.

Бундай хизмат Ўзбекистон ҳудудида қўлланилаётган, ҳудудга олиб кирилаётган ва сотиш учун ёки шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилаётган Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Мобил мосламаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 апрелдан телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланади

Хизмат ёрдамида жисмоний шахслар, импортерлар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар мосламаларини IMEI коди орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

SIM-модулга эга планшетлар, смартфон, мобил/функционал телефонлар, портатив мосламалар, адаптерлар, WLAN роутерлар, loT мосламалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютер ва модемлар рўйхатдан ўтказилиши шарт.

IMEI – 15 рақамдан иборат бўлиб, у одатда аппарат аккумулятори остида ёки батарея ечилмас бўлган тақдирда, унинг устки қисмида ёзилган бўлади. Мазкур махсус рақамни аниқлаш учун *#06# рақамини киритиш орқали аниқлаш мумкин.

IMEI - GSM, WCDMA ва IDEN тармоғидаги уяли телефон ҳамда планшетларда, айрим спутник телефонларда қўлланилади.

Янгиликлар лентаси
0