Бекободда туғилган тўрт эгизакка қандай исмлар қўйилгани маълум бўлди

© everydayСтало известно как назвали четверняшек из Бекабада
Стало известно как назвали четверняшек из Бекабада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бекободда тўрт эгизак дунёга келган оилага “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан шаҳардан уч хонали уй совға қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти Бекбод шаҳрида истиқомат қилувчи Бекзод ва Шоира Жўраевлар оиласида 21 сентябр куни тўрт эгизак дунёга келган эди, everyday.uz нашри хабарига асосан.

Ёш оила болалари исмларини Ҳасан, Ҳусан, Фотима ва Зуҳралар деб қўйишган. Тўрт эгизакни дунёга келтирган она соғлигини шифокорлар назорат остига олиб алоҳида ҳамхўрлик қилишмоқда, - дейилган хабарда.

Нашр хабарига кўра, 4 ноябрь куни ушбу оилага “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан шаҳарнинг 14 даҳасидан 3 хонали уй совға қилинган. Уйни топшириш маросимида уларга керакли уй рўзғор буюмлари ва анжомлар ҳам берилган.

Маълумот учун, тиббиёт тарихида бундай ҳомиладорлик камдан-кам учрайди ва унинг муваффақиятли кечиши ва болалар соғлом дунёга келиши учун жиддий тиббий кўмак талаб қилади. Жўраевлар оиласига Республика Перинатал маркази томонидан энг сўнгги перинатал технологиялар бўйича кўмак кўрсатилган

Янгиликлар лентаси
0