Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари Москвада ўрганилмоқда

Oбуна бўлиш
Шайх Муҳаммад Содиқ асарлари ва панду насиҳатларини Россияга келган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари билан ишлашда қўллаш тадбирнинг асосий мақсадларидан этиб белгиланган.

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. Куни-кеча Москва шаҳрида марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номи билан аталадиган биринчи диний-маърифий ўқишлар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилади.

Тадбирда бир гуруҳ таниқли уламолар, етук олимлар, давлат ва дин арбоблари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ҳам иштирок этмоқда.

Мечеть Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди

Диний ўқишлар Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий маркази ташаббуси билан РФ Мусулмонларга психологик кўмак кўрсатиш ассоциацияси, Ислом маданияти, илм-фанни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Ўқишлар чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асарлари ва панду насиҳатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан Россия Федерациясига келган меҳнат муҳожирлари билан ишлашда қўллаш, соф Ислом маърифатини тараннум этиш, сохта диний оқимлар ва мутаассиб қарашларга қарши курашишда фойдаланиш масалаларига алоҳида урғу қаратилиши маълум қилинган.

Диний-маърифий тадбир давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0